Қутуриш касаллиги

          Қутуриш иссиққонли ҳайвонарда учрайдиган, нейротроп вирус қўзғатадиган, касалланган  хайвоннинг сўлаги билан  мулоқот натижасида (тишлаши, тирнаши, сўлаклаши ва бошқа мулоқотлар) юқадиган, марказий асаб тизимини чуқур шкастланиши билан кечадиган ва бугунги кунда ўлим билан якун топадиган оғир зооантиропоноз, табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли  касалликдир.

           Қутуриш 2 хил турда (типда) учрайди, биринчисида, яъни қутуришнинг табиий турида касалликнинг резервуар ва манбалари ёввойи ҳайвонлар ҳисобланса (бўри, чиябўри, тулки, енотсимон итлар, барсук, мангуст, кўршапалак ва ҳ.), қутуришнинг иккинчи антропургик («шаҳар») турида эса касаллик манбалари уй ҳайвонларидан ит ва мушуклар ҳамда айрим қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳисобланади, улар сунъий, иккиламчи, шаҳар, урбаник ўчоқларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Вирус қутуришга чалинган ҳайвонларнинг сўлаги билан ажралади.

Қутуриш  касаллигининг одамдан-одамга юқиши исботланмаган.

Ҳайвонларда қутуриш касаллиги тарқоқ (спорадик) ҳолатда учрайди, касалликнинг гуруҳли ҳолатлари камдан-кам қайд этилади, эпидемияси эса кузатилмайди. Ўртасидаги қайд этилаётган касалликка ва одамларда содир бўлаётган тишланишлар сонига бевосита боғлиқ бўлади.

          КЛИНИКАСИ. Одамларда қайд этиладиган қутуриш касаллигининг инкубацион даври 7 кундан 1 йилгача, хатто ундан ҳам  кўпрок давом этиши мумкин. Болаларда инкубацион  давр қисқароқ бўлади. Жароҳат бош ва юзда бўлса, касалликнинг инкубацион даври қисқаради. Қутуриш клиникасининг кечишига қараб, уч даврга бўлинади: бошланғич, қўзғалиш ва фалаж даврлари.

Касалликнинг бошланғич даври 1-3 кун давом этади. Тишланган жой қичийди, тортишиб  оғрийди, битган жароҳат ва чандиқ такроран яллиғланади. Одамлар билан мулоқотдан қочади, уйқуси бузилиб, иштаҳаси бўғилади, унда қўрқув хисси пайдо бўлади, кайфияти  ўзгариб туради, атрофга лоқайд бўлади, эшитиш ва кўриш қўзғатувчиларига нисбатан  сезгирлик ошади.

Касаллик бошлангандан 2-3 кун ўтгач, беморда қўзғалиш, яъни касалликнинг авж олиш даври бошланади. Беморнинг тана ҳарорати кўтарилади, қон томирларининг уриши тезлашади, сувни кўрганда ютиш мускуллари тортишиб, қисқариб, қаттиқ оғрийди, яъни беморда гидрофобия аломати пайдо бўлади

СЭО ва ЖСҚ Нишон бўлими

эпидемиолог врач                                                               С.Саидова